Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг 35 нафар раҳбар аёли (инфографика)

Ўзбекистоннинг 35 нафар раҳбар аёли (инфографика)

Инфографика: «Юксалиш» УМҲ

Сўнгги уч йил давомида Ўзбекистонда гендер тенглиги «тақиқланган мавзулар» рўйхатидан чиқарилди. Тузилмавий ва институционал ўзгаришлар давом этмоқда, қонунчилик такомиллаштирилмоқда, деб хабар берди «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати.

Мазкур йўналишда сезиларли силжиш 2019 йилда юз берди. Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Гендер тенгликни таъминлаш бўйича комиссия тузилди. Уч ой ўтгач (2019 йил 21 июнь) мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлис Сенати Раиси (лавозим даражасига кўра мамлакатдаги иккинчи одам) ловазимида Танзила Нарбаева фаолият бошлади. Ва сентябрь ойида иккита муҳим қонунлар —  «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ва «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги кучга кирди.

Аёлларнинг роли ва мавқеи, сиёсий-ижтимоий ҳаётда уларнинг фаоллиги ортганлигини яқинда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижасига кўра Қонунчилик палатаси депутатларининг 32 фоизи аёллардан иборат эканлиги ҳам бунга ярқин мисолдир. Бу кўрсатгич 2014 йилга нисбатан икки баравар кўп демакдир.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати мутахассислари Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслари институти экспертлари билан ҳамкорликда гендер тенглиги масалаларини ўрганиб, илгари сурмоқдалар. Хусусан, улар томонидан бугунги кунда давлат тузилмалари, муассасалари ҳамда йирик жамоат ташкилотларида фаолият юритаётган аёлларнинг Топ-35талик рўйхати тузилди.   

Рўйхатни тузишда улар ишлаётган ташкилотларнинг сиёсий кун тартибини шакллантириш, соҳаларни ривожлантириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни амалга оширишга институционал таъсир даражаси инобатга олинди.

Қайд этилишича, «Юксалиш» УМҲ  Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслари институти билан ҳамкорликда аёлларнинг сиёсий ҳаётдаги иштирокини жойларда маҳаллий даражада ҳамда сиёсий партиялар фаолиятида ўрганишни режалаштирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг