Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик мутахассис Жаҳон божхона ташкилотида иш бошлади

Ўзбекистонлик мутахассис Жаҳон божхона ташкилотида иш бошлади

Фото:«Xabar.uz»

Давлат божхона қўмитаси бош инспектори Улуғбек Таджиев мазкур ташкилотнинг Карьерани ошириш дастури доирасида Жаҳон божхона ташкилотининг Божхона хизматлари салоҳиятини мустаҳкамлаш бўлимида фаолият олиб боради. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

ЖБТнинг Карьерани ошириш дастури 10 йилдан бери фаолият юритади. Дастурда бу йил Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этган бўлса-да, ғолиблик юртдошимизга насиб этди.

Ўзбекистонлик мутахассисни жамоага шахсан Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Миккуриа таништирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг