Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик муҳожирлар Москва бюджетига миллиардлаб фойда келтирди

Ўзбекистонлик муҳожирлар Москва бюджетига миллиардлаб фойда келтирди

Фото: Пресс-служба Департамента экономической политики и развития Москвы

2019 йилда меҳнат муҳожирлари Москва бюджетига 18,3 миллиард рубл миқдорида солиқ тўловлари ўтказдилар. Шу тарзда Россия пойтахти 2018 йилга нисбатан 5,2 фоизга кўпроқ даромад олган.

2019 йилда пойтахтда меҳнат патентини асосан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари олган (мос равишда 50 ва 38 фоиз). Патентларнинг олти фоизи Украина фуқароларига, уч фоизи Озарбайжон ва Молдова фуқароларига берилган.

2019 йилда Москванинг кўп функцияли миграция маркази 463,7 минг меҳнат патентларини берди, бу 2018 йилга нисбатан 2,7 фоизга кўп. 2015 йилдан бери муҳожирлар Москвада ишлаш учун икки миллиондан ортиқ патент олишган. Улар пойтахт бюджетини 77 миллиард рублга тўлдирганлар.

Москва иқтисодий сиёсат ва ривожланиш депортаменти бошлиғи Денис Тихоновнинг айтишича, меҳнат бозорида муҳожирлар москваликлар билан рақобатлашмайди: улар асосан пойтахтликлар қўл урмайдиган ишлар билан шуғулланишади. Мигрантларнинг кўпчилигини ободонлаштириш ишчилари, кўча тозаловчилар, юк ортувчилар, мардикорлар ташкил этади. Уларнинг ҳар бири тиббий кўрикдан ва рус тили бўйича имтиҳондан ўтишган.

Қайд этилишича, ҳар йили Россияга 16,5-17 миллион муҳожир келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг