Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик 9 320 киши Россия фуқаролигини олди

Ўзбекистонлик 9 320 киши Россия фуқаролигини олди

Фото: «Звезда ТВ»

2019 йилнинг январь—июнь ойларида марказий осиёлик 57 695 киши Россия Федерацияси фуқаролигини олди. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, энг кўп фуқаролик қозоғистонликларга берилди — 23 559 киши.

Иккинчи ўринда Тожикистон — 19 756 киши. Ўзбекистондан — 9 320, Қирғизистондан — 4 499, Туркманистондан — 561 киши Россия фуқаросига айланган.

Умуман олганда, 2019 йилнинг илк олти ойида 136 857 нафар хорижликка Россия фуқаролиги берилган.

Маълумот учун: 2018 йилда 21 067 нафар ўзбекистонлик РФ фуқаросига айланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг