Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик 123 ёшли онахон Гиннесснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин

Ўзбекистонлик 123 ёшли онахон Гиннесснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин

Фото: upl.uz

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида яшовчи Ҳувайдо Умарова дунёдаги энг кекса аёл сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киришга номзод бўлиб турибди.

Ҳувайдо онанинг ўғли Тўрақул Умаровнинг айтишича, айни пайтда улар жаҳон рекорди қайд этилиши учун керакли барча ҳужжатларни тайёрлашяпти.

Фото: upl.uz

Тўрақул Умаров онасининг саломатлиги аъло даражада эканини таъкидлаган.

Маълум қилинишича, узоқ умр кўриш бу оиланинг қонида бор.

Эслатиб ўтамиз, дунёдаги энг кекса аёл — 117 ёшли Тие Мияко шу йилнинг июль ойида вафот этган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг