Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондан кўчиб кетаётганлар сони келаётганлар сонидан кўра кўпроқ (жадвал)

Ўзбекистондан кўчиб кетаётганлар сони келаётганлар сонидан кўра кўпроқ (жадвал)

Фото: «vesti.uz»

Юртимизнинг доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 апрель ҳолатига кўра 33 375,8 минг кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 120,3 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳисоботга кўра, 2019 йил январ-март ойларида доимий аҳоли сони 120,3 минг кишига кўпайди. Шундан табиий ўсиш 122,4ни ташкил этган (159,5 минг туғилиш, 37,1 минг вафот этганлар) бўлса, механик ўсиш (аслида камайиш) — 2,1 минг кишини ташкил этган. Яъни, ўтган уч ой ичида Ўзбекистонга 41,5 минг киши кўчиб келган бўлса, 43,6 минг киши мамлакатдан чиқиб кетган.

Мамлакатимизга кўчиб келаётганларнинг энг катта улуши Тожикистон ҳисобига (26,2 фоиз), доимий яшаш учун кўчиб кетаётганларнинг катта қисми эса Қозоғистонга (47,9 фоиз) тўғри келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг