Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда пахта терими бошланди

Ўзбекистонда пахта терими бошланди

Боёвут туманида 2019 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳомашёсини йиғиб-териб олиш, йиғим-терим мавсумининг рамзий бошланиши ҳисобланган «Ҳосил карвони» тадбир бўлиб ўтди.

Боёвут пахта тозалаш корхонасига йиғилган хожи боболар, меҳнат фахрийлари ва фермер хўжалик раҳбарлари очилиш маросимида иштирок этди. Маросимдан сўнг йиғилганларга рамзий «Ҳосил карвони» намойиш этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқиб, пахтакор деҳқонларини ўз пешона терлари, бир қанча агротехник тадбирларни ўз ватида ва сифатли бажариб, маррага, яъни ҳосилни йиғиб олишдек масъулиятли мавсумга етиб келганликлари билан табриклаб, куч-ғайратларини сўндирмасдан бор кучни пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиб-териб олишга сафарбар қилишни сўраган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилда туманда 10,5 гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, давлатга 32 340 тонна пахта ҳомашёси сотиш режалаштирилган.

Тадбирда, шунингдек, вилоят ва туман сектор раҳбарлари ҳам қатнашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг