Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси очилди

Ўзбекистонда Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси очилди

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги ахборот хизмати

Бугун, 18 апрель куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Миллий умумтаълим электрон кутубхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда LG CNS компанияси, Жанубий Кореянинг экспорт-импорт банки, Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчисихонаси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мутасаддилари, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва унинг тасарруфидаги Ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари ва ОАВ ходимлари иштирок этадилар.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Миллий умумтаълим электрон кутубхона»си (UZNEL) лойиҳаси Жанубий Корея Республикасининг иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси билан биргаликда амалга оширилди.

«Миллий умумтаълим электрон кутубхона» лойиҳасининг 1-босқичида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва 20 та вилоят кутубхоналарини ўзаро боғлаб ягона маълумот алмашинувини йўлга қўйиш кўзланган бўлса, келажакда Ўзбекистон ҳудудида жойлашган 200 та кутубхонани қамраб олиши режалаштирилмоқда.

Жанубий Кореянинг экспорт-импорт банки раиси Инг Сон Со тадбир иштирокчиларини Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси очилиши билан қутлади ҳамда  унинг моҳияти ва мақсади билан таништирди.

«Лойиҳанинг асосий мақсади жамоатчиликда электрон ахборот ресурсларидан фойдаланишни ошириш, ахборот-кутубхона муассасаларини ягона электрон кутубхона тизимига улаш билан бирга, аҳоли билим савияси ва сифатини оширишдан иборат. Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси электрон кутубхона, рақамлаштириш ва сканерлаш маркази ҳамда мультимедиа марказидан иборат. Миллий умумтаълим электрон кутубхонаси Ўзбекистонда нафақат ахборот-кутубхона соҳаси, балки ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишида ҳам ўз хиссасини қўшишига ишонамиз»,-деди Инг Сон Со.

Миллий кутубхона директори У.Тешабаеванинг таъкидлашича, бу лойиҳа нафақат Ўзбекистон Миллий кутубхонаси лойиҳаси, балки 20 йирик ахборот-кутубхона муассасаларини бирлаштирган, республика миқёсида илк жорий этилган электрон кутубхонадир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг