Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда илк бор қизлар саммити бўлиб ўтади

Ўзбекистонда илк бор қизлар саммити бўлиб ўтади

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 23-26 март кунлари Самарқанд шаҳрида илк бор «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммити бўлиб ўтади.

Ушбу саммит Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Саммитда Республика бўйича ҳар бир ҳудуддан 10 нафардан 14-18 ёшдаги 8-11 синф ўқувчи-қизлар қуйидаги йўналишлар бўйича иштирок этиши мумкин:

-«Қизларжон» клуби координаторлари;

-халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари;

- ҳунармандлик билан шуғулланаётган ўқувчи-қизлар;

- инновацион ғоялар муаллифи бўлган ўқувчи-қизлар;

- АКТ соҳаси билан шуғулланувчи ўқувчи-қизлар;

- фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган ўқувчи-қизлар;

- фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари;

- Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий сардорлари;

- профилактик ҳисобдаги ўқувчи-қизлар (тарбияси яхшиланаётган).

Саммит доирасида ўқувчи-қизлар билим-кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган турли маҳорат дарслари, тадбирлар ва TED-Ed клубларини ташкил этиш ва юритиш сирлари, Soft skills кўникмалари, Замонавий АКТ имкониятлари ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш усуллари, Инновацион менежмент, маркетинг ва PR орқали инвестицияларни жалб этиш каби мавзулардаги тренингларда иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг