Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда Европа Иттифоқининг ECTAA бош ассамблеяси ўтказилади

Ўзбекистонда Европа Иттифоқининг ECTAA бош ассамблеяси ўтказилади

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Аввал хабар берганимиздек, 6 март куни «ITB Берлин-2019» халқаро туристик кўргазмаси Германияда ўз фаолиятини бошлади.

Кўргазма доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчиси А. Аккулов Европа сайёҳлик операторлари ва агентликлари ассоциацияси (ECTAA) бош котиби жаноб Мишел де Блуест билан учрашди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашув давомида Европада туризм индустриясининг ривожланиш тенденциялари, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ташаббуслар шунингдек, ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунига кўра, жорий йилнинг ноябр ойида Европа Иттифоқининг миллий сайёҳлик ассоциациялари президентлари ва раҳбарлари иштирокида ECTAA Бош ассамблеясини Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида ҳамда ташриф давомида Ассоциацияга аъзо бўлган ҳар битта давлат ўзларини юртидаги миллий сайёҳлик ташкилоти ва марказий ОАВларида ёритишилинишига келишиб олинди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Маълумот учун: ECTAA - Европа сайёҳлик агентликлари ва сайёҳлар ассоциацияси бўлиб, 1961 йилда ташкил этилган. Бад-Креузнач (Германия) да 6 умумий бозор ташкилотчиларининг сайёҳлик агентликлари ва туроператорлар миллий бирлашмалари томонидан ташкил этилган. Европа Иттифоқи кенгайиши пайтида Ассоциацияга бошқа миллий уюшмалар қўшилган.

Ҳозирги кунда ECTAA аъзоларига Европа Иттифоқининг 27 та давлати (Люксембургдан ташқари) киради. Шунингдек, ташкилот Черногория, Норвегия ва Швейцария (Европадан), Тунис, Марокаш, Малайзия ва Исроил (халқаро аъзолар сифатида) туристик агентликлари ва туроператорларининг ҳам миллий уюшмалари ҳисобланади.

Тузилманинг асосий ўз ичига оладиган фаолият турлари бу - транспорт, истеъмолчилар, туризм, солиқлар, ички бозор ва йўналишлардир.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг