Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда энг арзон гуруч «Фарҳод» бозорида сотилмоқда

Ўзбекистонда энг арзон гуруч «Фарҳод» бозорида сотилмоқда

Фото:«BBC»

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттирди.

Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 16 июнь ҳолатидаги нархлари

Мол гўшти
28 000 сўмдан– 42 000 сўмгача

Энг арзоннарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан – 40 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Самарқанд шаҳри «Сиёб» бозорида қайд этилган – 41 000 – 42 000 сўм.

Қўй гўшти
32 000 сўмдан – 43 000 сўмгача

Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун пойтахтимизнинг «Миробод», «Фарҳод», «Чорсу» ҳамда «Қўйлиқ» бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 32 000 дан 42 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада ҳам Сирдарёнинг Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти – 40 000 дан 43 000 сўмгача.

Товуқ гўшти
11 000 сўмдан – 20 000 сўмгача

Энг арзон нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 11 000 сўмдан – 14 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозори ва Тошкентдаги «Миробод» деҳқон бозорида кузатилди – 14 000 – 20 000 сўм.

Гуруч
3 500 сўмдан – 14 000 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтимизнинг «Фарҳод» деҳқон бозорида қайд этилган – 3 500 – 12 000 сўм.

Энг қиммат нарх эса Жиззах шахри Марказий деҳқон бозори, Наманганнинг «Сардоба» деҳқон бозори, Сирдарёнинг Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори ҳамда Тошкентнинг «Чорсу» деҳқон бозорида кузатилган – 4 000 – 14 000 сўм.

Ўсимлик ёғи
7200 сўмдан – 14000 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи Сирдарёнинг Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 8 500 сўмдан – 12 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Наманган шаҳри "Сардоба» деҳқон бозоридақайд этилган – 9 000 дан 13 500 сўмгача.

Ун
1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача

Энг арзон нархдаги ун Тошкентдаги «Фарҳод» бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм олий навли ун учун 2 200 сўм тўлашингиз зарур бўлади.

1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх пойтахтимиздаги «Миробод», «Фарҳод», «Чорсу» ва «Қўйлиқ» деҳқон бозорларида қайд этилди — бу сумма 1 750 сўмни ташкил қилмоқда.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун, Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 сўм.

1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Сирдарёнинг Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 800 сўмгача.

Шакар
4 500 сўмдан – 6000 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги «Миробод» ва «Юнусобод» деҳқон бозорларида кузатилди – 4 500 – 5 200сўм.

1 кг шакар учун Республикамиздаги энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 6 000сўм.

Тухум
350 сўмдан – 700 сўмгача

Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 350 - 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Картошка
1 000 сўмдан – 3 000 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтдаги «Чорсу», «Фарҳод», Фарғона Марказий деҳқон бозори, Андижондаги Янги шаҳар бозори ва Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорларида қайд этилди – 1 000 сўмдан – 3 000 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх пойтахтдаги «Чорсу», Гулистон шаҳар Марказий деҳқон бозори, Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори, ҳамда Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 000 – 3 000 сўмгача.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг