Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда бу статистика ташвишли тус олмоқда (видео)

Ўзбекистонда бу статистика ташвишли тус олмоқда (видео)

Фото: видеороликдан скриншот

Сўнгги пайтларда оилавий ажралишларга оид статистика рақамлари ташвишли тус олмоқда. Хусусан, 2019 йилнинг ўтган даврида фақат ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган ажралишлар сони 23 000 дан зиёдни ташкил этди.

Адлия вазирлиги жамият эътиборини мазкур муаммога қаратиш мақсадида Ўзбекистон миллий кинокомиссияси билан ҳамкорликда ушбу роликни тайёрлади.

Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов ўзининг «Facebook»даги саҳифасида ушбу ташвишли ҳолатга шундай изоҳ берди:

«23000. Бу рақам қайси соҳага тегишли, деб ўйлайсиз?

Агар у инсонлар тақдири билан боғлиқ статистика, дейдиган бўлсак, ҳолат янада жиддийлашади.

Бу 2019 йилда ФҲДЁ органлари орқали никоҳи бекор қилинган ҳолатлар статистикаси. Жуда катта ва қўрқинчли.

Энг ёмони, ажралиш натижасида неча-неча мурғак қалблар вайрон бўляпти, етим қоляпти. Бу нарсани ҳеч қандай статистик рақамлар билан баҳолаб бўлмайди. Бу жароҳат изи фарзанд қалбида умрбод қолади.

Шу муаммога озгина бўлса ҳам аҳолининг эътиборини қаратиш мақсадида, кичкина видеоролик тайёрладик. Хулоса ўзингиздан, ўйлаб кўринг.

Маълумот учун, шу даврнинг ўзида 195 мингта никоҳ ҳам қайд этилган», деб ёзади вазир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг