Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда бир кунлик ёлланиб ишловчилар учун мобил илова яратилди

Ўзбекистонда бир кунлик ёлланиб ишловчилар учун мобил илова яратилди

Фото: Ёшлар медиа маркази

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда бир қатор ташкилотлар иштирокида ташкил этилган йиғилишда ёлланиб ишлаётганлар фаолиятини тартибга солиш масалалари муҳокама этилди.

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва қатор ташкилотлар иштирок этди.

Тадбирда Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази етакчи мутахассиси Рустам Ибрагимовнинг бир марталик меҳнат бозорларини тартибга солиш борасида ишлаб чиққан «Job cafe» мобил иловаси лойиҳаси кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

Рустам Ибрагимовнинг айтишича, «Job cafe» мобил иловасида бир кунлик ишга чиқувчиларнинг электрон базаси яратилади. Иловани мобиль телефонига юклаб олган иш берувчи иш жойидан туриб ишчини топиб, телефон орқали боғланади. Бу ҳам вақтни тежаб оворагарчиликларнинг олдини олади.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 январдаги  йиғилишида Тошкент шаҳрининг 3 та туманида ёлланма ишчилар фаолиятини тартибга солиш мақсадида тажриба-синов тарзида замонавий типдаги вақтинчалик иш билан таъминлаш бюроларини ташкил этиш белгиланган.

Йиғилишда Марказий Кенгашнинг Бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий ҳимоя бўлими томонидан ишлаб чиқилган ёлланма ишчилар учун тажриба-синов тарзида замонавий типдаги вақтинчалик иш билан таъминлаш бюроларини ташкил этиш концепцияси тақдимоти ўтказилди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг