Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон яна 22 давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этади

Ўзбекистон яна 22 давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этади

Ўзбекистон яна 22 давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳа Вазирлар Маҳкамасида муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаевга асосланиб  «Gazeta.uz» хабар берди.

Ҳозирда Ўзбекистон 18 давлат билан визасиз режим ўрнатган. Россия, Грузия каби давлатлар билан икки томонлама визасиз тизим йўлга қўйилган.

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, 2018 йилнинг январ-октябр ойлари давомида Ўзбекистонга келган хорижий мамлакат фуқаролари сони 2017 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 2 баробарга ошиб, тахминан 4,4 миллион кишини ташкил этган.

Жорий йилнинг март ойида Тожикистон, октябрда эса Франция фуқаролари Ўзбекистонда визасиз юриш ҳуқуқини олган эдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг