Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон темир йўллари» Деҳқонободда ағдарилган поезд воқеасига изоҳ берди

«Ўзбекистон темир йўллари» Деҳқонободда ағдарилган поезд воқеасига изоҳ берди

Фото:«Daryo-LIVE»

Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида «Ўзбекистон темир йўллари»нинг «Деҳқонобод—Бойсун—Қумқўрғон» йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди вагонлари рельсдан чиқиб кетгани хабар берилган эди.

«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати  маълумотига кўра, 2019 йил 30 апрель куни соат 21:25 да поезд ҳаракатининг ўнг томонида ер кўчкиси содир бўлган.

Ер кўчкиси вақтида ушбу участкадан Сариосиё – Тошкент йўналишдаги йўловчи поезди ҳаракатланаётган эди ва поезднинг 3 та вагони харакатдан тўхтаган. Мазкур поезд ишчи-ходимлари (бригадаси) томонидан ўз вақтида амалга оширилган тезкор саъй-ҳаракати туфайли барча йўловчилар поезднинг қолган вагонларига кўчирилган ва жойлаштирилган. Мазкур ҳолатда жабрланганлар йўқ. Барча буюм ва хужжатлар ўз эгаларига етказилган.

Соат 22:10 да поезд «Деҳқонобод» станциясига етиб борган. У ерда йўловчи поезди тўлиқ техник кўрикдан ўтказилган, шунингдек, йўловчиларни жойлаштириш мақсадида қўшимча иккита вагон уланган. Сариосиё – Тошкент йўналишдаги йўловчи поезди ўз манзилига етиб борган.

Ҳозирги вақтда, шикастланган темир йўлнинг устки қисми тўлиқ созланиб, пўлат излари тикланди ва юк ташиш ва йўловчи поездларнинг ҳаракатланиши белгиланган тартибда йўлга қўйилган.

Кўчки содир бўлган ҳудуд «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ходимлари томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг