Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Россиядан «Тигр» зирҳли автомобилларини сотиб олди

Ўзбекистон Россиядан «Тигр» зирҳли автомобилларини сотиб олди

Фото: ТАСС

Ўзбекистон Қуролли кучлари Россиядан кўп мақсадли «Тигр» зирҳли автомобилларини сотиб олди. Бу ҳақда «Армия-2019» ҳарбий техникалар форумида маълум қилинган.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон «бир неча ўн» ВПК-233136 «Тигр» зирҳли автомобилларини сотиб олган. Автомобиллар Ўзбекистон махсус кучлари талабларига мос қилиб йиғилган. Хусусан, зирҳли корпусда қўшимча эшиклар очилган, барча ойналарга ҳимоя панжаралари ўрнатилган, томда эса инфрақизил нур берувчи прожектор бор.

Шунингдек ўқ отувчи аскарни олд ва орқа тирқишлардан ҳимояловчи йиғиладиган зирҳ ҳам кўзда тутилган. «Тигр» зирҳли автомобилига 7,62 мм калибрдаги пулемёт ўрнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг