Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Қирғизистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами жўнатди (фото)

Ўзбекистон Қирғизистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами жўнатди (фото)

Фото:«ЎзА»

Ўзбекистон президенти ташаббуси билан қўшни Қирғизистон Республикасига коронавирус «COVID-19» касаллигини бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Инсонпарварлик ёрдами Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тасарруфидаги «Қўрғонтепа дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти ҳамда мамлакатимиздаги фармацевтика корхоналари ҳамкорлигида амалга оширилди.

Фото:«ЎзА»

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги темирйўл станциясидан минг тонна ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда фойдаланиладиган бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинзони, респиратор, қўлқоп, ҳимоя кўзойнаги, пирометр ҳамда тест-системалар ортилган поезд қўшни республикага жўнатилди.

Махсус эшелон Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Афғонистонга ҳам ёрдам жўнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг