Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ўсмирлари тожикистонлик тенгқурларига йирик ҳисобда мағлуб бўлишди

Ўзбекистон ўсмирлари тожикистонлик тенгқурларига йирик ҳисобда мағлуб бўлишди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси жорий йилнинг 14-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур мусобақага тайёргарлик доирасида Азамат Абдураимов шогирдлари Тошкентда йиғин ўтказди. Йиғин доирасида эса терма жамоамиз аъзолари Хўжанд шаҳрида Тожикистон U-16 терма жамоасига қарши 2та ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилган.

Бугун Хўжанд шаҳрида илк ўйин бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Икки терма жамоа ўртасидаги навбатдаги учрашув 23 июнь куни бўлиб ўтади. 

Ўртоқлик учрашуви

Тожикистон (U-16) – Ўзбекистон (U-16) 4:0

Голлар: Суннатулло Азизов, 31 (1:0), Абдулфатохи Худойдодзода, 39 (2:0),  Фахриддин Ахтамов, 67 (3:0), Кабир Салимшоев, 81 (4:0).

Ўзбекистон (U-16): Самандар Жўрабеков, Вазген Погосян, Бобур Мўйдинов, Кирилл Тодоров, Тоҳир Тўхтасинов, Муҳриддин Позилдинов, Абдуқодир Ҳусанов, Жасур Убайдуллаев, Рустам Турдимуродов, Алишер Хайруллаев, Облоёр Раҳматов.

Захирадан майдонга тушганлар: Бекнур Пармонов, Азизжон Тошкенбоев, Пўлат Жумахонов, Асадбек Беглархонов, Нодир Абдураззоқов, Шаҳзод Акрамов, Риан Исломов, Мақсуд Аллохўжаев.

Огоҳлантиришлар: Асадбек Содиқов (89) – Бобур Мўйдинов (66), Абдуқодир Ҳусанов (38).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг