Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон мажбурий тиббий суғурта бўйича Жанубий Корея билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон мажбурий тиббий суғурта бўйича Жанубий Корея билан ҳамкорлик қилади

Фото:Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Кореа Республикаси Миллий тиббий суғурта хизмати президенти Ким Енг Ик бошчилигидаги делегация билан учрашди, дея хабар бкрмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Алишер Шадманов Ўзбекистонда 2025 йилгача соҳани ривожлантириш бўйича концепция лойиҳасида кўплаб йўналишлар, жумладан, тиббий суғурта соҳасига ҳам алоҳида урғу берилаётганини таъкидлади. 2021 йилдан бошлаб юртимизда мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, бунда кўплаб ривожланган давлатлар қатори, Корея Республикасининг тиббий суғурта тизимини чуқур ўрганган ҳолда, бу борадаги ижобий тажрибаларни юртимизда ҳам татбиқ этишдан манфаатдор эканини қайд этди.

Фото:Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Корея Республикаси миллий тиббий суғурта тизими ва тиббиётнинг ривожланиши бўйича дунё миқёсида 4-ўринда туради. 40 йиллик тажрибага эга мамлакат тиббий суғурта тизими ҳалқаро тамойиллар асосида изчил такомиллашиб бормоқда. Шу сабабдан у халқаро талабларга тўлиқ жавоб беради ва аҳолининг барча қатламлари манфаатларини ҳимоя қилади. 

Мулоқот асносида Корея Республикасининг тиббий суғурта тизимини бевосита ўрганиш ва ютуқларини мамлакатимизда татбиқ этиш соғлиқни сақлаш тизимининг такомиллашувига ва аҳоли саломатлигини самарали муҳофаза қилиш тизимини яратишга хизмат қилиши эътироф этилди.

Учрашув сўнггида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Кореа Республикаси Миллий тиббий суғурта хизмати ўртасида юртимизда тиббий суғурта тизимини жорий қилишда ўзаро ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланди.

Делегациянинг юртимизга ташрифи давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг