Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилади

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилади

Фото: «protoday.uz»

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.

«Бугунги кунда юртимизда 1500 дан зиёд оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг барчасига юқори малакали кадрлар зарур. Бироқ, мамлакатимизда бундай кенг кўламли вазифани ҳал этадиган таянч олий таълим муассасаси мавжуд эмас», дейилади қарорда.

Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳозирги тез ўзгараётган глобаллашув даврида журналистиканинг ўзига хос хусусиятлари, тарихий тараққиёти, бугунги ҳолати ва истиқболи билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиш, бу борада олиб борилаётган илмий- тадқиқот ва ижодий ишлар самарадорлигини таъминлаш ҳамда ушбу соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг сифатини тубдан ошириш мақсадида: 

  • Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилади;
  • Университет оммавий ахборот воситалари соҳаси учун журналист кадрлар, шу жумладан, юқори малакали, бир неча хорижий тилларни мукаммал биладиган халқаро журналистлар ҳамда илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, республикада медиатаълим тизимини яратиш, соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, мазкур йўналишларда илмий ва ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш бўйича таянч олий таълим муассасаси этиб белгиланади. 

Университетнинг асосий вазифалари этиб эса қуйидагилар белгиланди: 

  • журналистика соҳасини, унинг ўзига хос хусусиятлари, илмий-назарий, фалсафий-эстетик асослари, замонавий медиатехнологияларни чуқур ўзлаштирган, юқори малакали журналист кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш; 
  • мамлакатимизнинг оммавий коммуникация ва журналистика соҳасида эришган ютуқлари, хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибаси ва ҳудудларда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситаларининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, тегишли йўналишлар ҳамда мутахассисликлар бўйича ўқув-услубий адабиётларни яратиш, шунингдек, ўқув жараёнига замонавий ахборот технологияларини ва масофадан ўқитиш усулларини жорий этиш; 
  • журналистика соҳаси таълимини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий технологияларни жорий қилишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш; 
  • ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида педагогика соҳасидаги етакчи республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш; 
  • истиқболли ёш битирувчиларни хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларининг магистратура ва докторантурасида таълим олиш учун мунтазам юбориш орқали Университетнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш; 
  • республика оммавий ахборот воситалари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий-методик базасини шакллантириш ва ўқув-методик раҳбарликни амалга ошириш. 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг