Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради

ЎзР ФА Тарих институтининг маълум қилишича, 2 август (душанба) куни профессор Доно Ҳамидовна Зиёева вафот этди.

Д.Зиёева илмий фаолиятини 1983 йил Тарих институтида кичик илмий ходимликдан бошлаб, институтнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари (2000-2005), «XIX-XX аср тарихи» бўлими мудири (1998 йилдан ҳозиргача) каби масъулиятли лавозимларда хизмат қилиб келган. Олима 1990 йил «Туркистонда XIX-XX аср бошидаги миллий озодлик ҳаракати тарихшунослиги» мавзусида номзодлик, 1999 йил «1917-1924 йилларда Туркистондаги миллий-озодлик ҳаракатлари ХХ аср тарихшунослигида» мавзуларида докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Олима раҳбарлигида «Ўзбекистон тарихи»нинг V жилди, «Ўзбекистон тарихи хрестоматияси»нинг IV жилди ва бошқа қатор тўпламлар нашр этилган.

Xabar.uz сайти Доно Зиёеванинг оила-аъзолари ва барча яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг