Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»га замонавий «Airbus А320 neo» авиалайнери келтирилди (фото)

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»га замонавий «Airbus А320 neo» авиалайнери келтирилди (фото)

Фото:«Xabar.uz»

Бугун 11 март куни  «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси самолётлари сафидан  энг замонавий  «Airbus А320 neo» лайнери ҳам жой олди.

Шу муносабат билан авиакомпания матбуот хизмати журналистлар учун Гамбург-Тошкент йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортига етиб келган самолёт бўйлаб пресс-тур ташкил этди.

Ушбу лайнер 150 кишилик сиғимга эга бўлиб, парвоз масофаси 4,5 минг 5 минг километргача узайтирилган. Бу  «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га Марказий Европа бўйлаб қатновларни амалга ошириш имконини беради.

2017 йилда тузилган миллий авиакомпанияни ривожлантириш стратегиясига мувофиқ жорий ойнинг охирида иккинчи шу русумдаги самолёт Ўзбекистонга келтирилади.

Бугунги кунда Миллий авиакомпания авиапаркида  «Boeing-757/767»,  «Boeing 787-8»,  «Airbus А320 neo» йўловчи ташувчи  ва  «Boeing -767-300BFC» юк самолётлари мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг