Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётларининг Покистон узра парвозлари тикланди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётларининг Покистон узра парвозлари тикланди

Фото:«Xabar.uz»

Бугундан эътиборан Покистон ва Ҳиндистон барча тижорий парвозлар учун ўз ҳаво кенгликлари ҳудудини очди. Ҳозирда авиакомпаниялар жорий йилнинг 27 февраль куни тақиқ жорий этилгунга қадар фойдаланиб келган йўналишлар бўйича парвозларни қайта йўлга қўймоқда. Шу муносабат билан, МАКнинг Деҳли, Мумбай, Бангкок, Куала Лумпур ва Жакартага рейслари оптимал йўналишлардан фойдаланишни тикламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазирлиги хабар берди. 

Расмда «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY428 Мумбай- Тошкент рейси Покистон устидан учиб ўтаётгани акс этган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги сиёсий можаролар туфайли ҳаво йўллари ёпилганини сабаб 2019 йил 1 мартдаги Лаҳор-Тошкент рейси бекор қилганди. 

Ҳаво йўлларининг ёпилгани Покистон-Ҳиндистон ўртасидаги сиёсий муносабатлар билан боғлиқ эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг