Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиачипталарга 50 фоизгача чегирмалар эълон қилди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиачипталарга 50 фоизгача чегирмалар эълон қилди

«Uzbekistan Airways» компанияси Наврўз байрами муносабати билан 21—23 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб барча рейсларга 50 фоизгача чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Компания томонидан хабар берилишича, чегирмалар қуйидаги тартибда тақдим этилади:

  • индивидуал йўловчилар учун — 30 фоиз;
  • сайёҳлик гуруҳлари ва таълим муассалари ўқувчилари, талабалари ва тингловчилари учун — 40 фоиз;
  • оилалар учун (икки ёки ундан кўп киши: эр ва хотин; эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари) — 50 фоиз;
  • нафақахўр ва ногиронлар учун — 50 фоиз;
  • Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, уруш давридаги меҳнати ва хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун — 50 фоиз;
  • Чернобиль АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқаролар учун — 50 фоиз.

Чегирмалардан Ўзбекистон ва чет эл фуқаролари фойдаланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг