Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ҳарбий учувчиларига янги имтиёз белгиланди

Ўзбекистон ҳарбий учувчиларига янги имтиёз белгиланди

Фото: Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ўнта энг илғор авиация мутахассисига Тошкент шаҳридан уй-жой ажратиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқади.

Ҳужжатда белгиланганидек, шарафли касбнинг фидойилари бўлган ҳарбий учувчиларга уй жойлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан берилади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг таъкидлашича, мазкур имтиёз ҳаво сарҳадларимиз қалқонларининг Ватанга садоқатини, жанговар салоҳиятини, профессионал тайёргарлигини янада оширишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг