Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон фуқароси Хабаровск касалхонасида вафот этди — ТИВ

Ўзбекистон фуқароси Хабаровск касалхонасида вафот этди — ТИВ

Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси хабар беришича, 2020 йилнинг 30 январь куни Хабаровск ўлкасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг Хабаровск шаҳри касалхонасига жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси С.Ф. комадан чиқмай, 14 февраль куни касалхонада вафот этган.

Хабарга кўра, мазкур вазият Бош консулхонанинг доимий назоратида бўлган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалалар ҳал қилинмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда эслатиб ўтадики, Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи (Амур вилояти, Камчатка ўлкаси, Магадан вилояти, Приморье ўлкаси, Саха Республикаси — Ёқутистон, Сахалин вилояти, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин:

+7-423-260-48-00,

+7-951-018-70-07.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг