Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда зўрликда айбланиб, 3 ойдан бери қамоқда қолмоқда

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда зўрликда айбланиб, 3 ойдан бери қамоқда қолмоқда

Сирдарё вилоятига оид хабарлар тарқатувчи «Sirdaryo xabarlari» каналида қуйидаги мазмундаги хабар эълон қилинди.

«Қозоқ дўстларим биридан хабар келди. Алмати шаҳрига яқин Талғар деган туманда Ўзбекистондан май ойида иш излаб келган Холмирзаев Эркин Норбўтаевич деган 40-45 ёшли кишини 3 ойдан бери қамоқда тутиб туришмоқда. Зўрлашда айбдор қилишаётганмиш. Узоқ йиллик қамоққа маҳкум қилишлари мумкин дейишаяпти.

У йигит Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридан. Қозоғистонда ҳеч кими йўқ. Элчихонадан умуман ёрдам беришмаётганмиш. Қариндош-уруғларига телефон қилишига рухсат беришмаётган экан. Шу хабарни тарқатиб юборайлик, зора йигитнинг яқинларига хабар етиб борса ёки элчихонадагилар сал ҳаракатга тушишса».

Шунингдек, ушбу масала юзасидан адлия бошқармаси ва прокуратурага мурожаат қилинган ва ушбу ташкилотлар жавоб кутишмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг