Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон аёл судьялари» тўплами икки тилда чоп этилди

«Ўзбекистон аёл судьялари» тўплами икки тилда чоп этилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши халқаро хотин-қизлар куни арафасида хайрли ишни амалга оширди. Кенгаш ташаббуси билан «Ўзбекистон аёл судьялари»  тўпламини ўзбек ва инглиз тилларида чоп этилди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 165 нафар аёл судьялар фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу умумий судьяларнинг салкам 13 фоизини ташкил қилади. Демак, одил судловни амалга оширишда хотин-қизларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Тўпламда барча судья аёллар ҳақида ихчам маълумотлар жамланган.

Мазкур тўплам дунё ҳамжамиятига судья аёлларимизга ҳурмат-эҳтиром рамзи ва Халқаро хотин-қизлар кунига камтарона совға сифатида тайёрланди, дейилади Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг