Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон армиясида янги ҳарбий унвонлар жорий этилди

Ўзбекистон армиясида янги ҳарбий унвонлар жорий этилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, эндиликда ёш ҳарбий хизматчиларга юқори даражали касбий сифатларга эга бўлган, тайёргарлиги энг яхши ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийлари орасидан мураббийлар бириктирилади.

 Шу билан бирга, қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилди:

 «III даражали сержант» - 3 йил;

«II даражали сержант» - 4 йил;

«I даражали сержант» - 5 йил.

Шунингдек, ўқиш давомийлиги 5 йил бўлган олий ҳарбий таълим муассасаларининг битирувчилари учун «лейтенант» ҳарбий унвонини олиш учун хизмат муддати 1 йил этиб белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг