Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон армиясида бўйи 190 см.дан баланд бўлган ҳарбийларга қўшимча овқат берилади

Ўзбекистон армиясида бўйи 190 см.дан баланд бўлган ҳарбийларга қўшимча овқат берилади

Ўзбекистон армиясида бўйи 190 см ва ундан баланд бўлган ҳарбий хизматчилар қўшимча озиқ-овқат паёги билан таъминланади. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизматига таяниб Sangzor.uz маълум қилди.

Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда ДХХ раҳбарлари томонидан тасдиқланган қўшма қарорнинг 30-моддасида ушбу имтиёзнинг берилиш шартлари кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра, ҳарбий врачлар комиссияси хулосасига кўра, бўйи 190 см ва ундан юқори бўлган ҳарбий хизматчиларга қўшин турига қараб, бериладиган озиқ-овқат паёгининг 50 фоизи миқдорида қўшимча берилиши кўзда тутилган.

Озиқ-овқат паёги ўрнида бериладиган бадал пуллари, яъни бир ойда энг кам иш ҳақининг 3 баробари (669000 сўм) миқдорида қўшимча паёксиз тўлаб берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг