Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон 24» яна Чорвоқдаги «дача»лар масаласини кўтарди (видео)

«Ўзбекистон 24» яна Чорвоқдаги «дача»лар масаласини кўтарди (видео)

Кадр: «Ўзбекистон24»

«Ўзбекистон 24» телеканалида яна Чорвоқдаги ноқонуний қурилган дала-ҳовлилар масаласи бўйича лавҳа намойиш этилди. Унда интернетда «Чорвоқдаги дала-ҳовлилар бузилаётган эмиш» деган гап-сўзлар тарқалгани, бу шов-шув бугуннинг мавзусига айлангани ҳақида сўз боради.

Лавҳада Чорвоқдаги асл вазият қандай, дала-ҳовлилар нега бузилмоқда, бузилаётган уйларнинг товони тўлаб берилаяптими, деган саволларга жавоб ахтарилган, бўстонликларнинг дарди тингланган.

Ўтган галги лавҳада Чирчиқ дарёсининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ шаҳарчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида барпо этилган ноқонуний қурилмалар, дала-ҳовлилар намойиш этилган эди. Афсуски, вазиятни яқиндан ўрганишнинг имкони топилмагани учун ҳам давла-ҳовлиларнинг ичига киришнинг иложи бўлмаган эди. Бу галги ўрганишларда тузилган ишчи гуруҳнинг саъй-ҳаракати билан дала-ҳовлилар бирма-бир кўздан кечирилиб, вазиятга ойдинлик киритилди. Юзага келган ҳолат объектив намойиш этилган.

Ушбу лавҳани кўришни тавсия этамиз, зеро, айрим «тадбиркор»ларнинг ноинсофлиги, она табиат ва Чирчиқ дарёсига нисбатан қилаётган аянчли муносабати холис ёритилган. Хулоса эса ўзингиздан!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг