Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбек разведкачилари Буюк Британиядаги халқаро танловда биринчи ўринни эгаллади

Ўзбек разведкачилари Буюк Британиядаги халқаро танловда биринчи ўринни эгаллади

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 6 – 21 октябрь кунлари Буюк Британиянинг Брэкон шаҳрида қўшин разведкачилари ўртасида ўтказилган  халқаро танловда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси британиялик, непаллик ва швейцариялик ҳамкасблари билан бирга биринчи ўринни қўлга киритди (танлов шартига кўра ҳар бир совринли ўрин бир нечта жамоага берилиши ҳам мумкин). Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди. 

Иккинчи ўрин Буюк Британия, Франция ва Ҳиндистон жамоаларига, учинчи ўрин ҳам мезбонларга насиб этди. Мазкур мусобақада 39 мамлакатдан жами 144 та жамоа қатнашди (мезбон давлат танловда 63 та жамоа билан иштирок этди).

9 босқичдан иборат танлов давомида иштирокчилар навигация воситаларисиз Кэмбрия тоғлари бўйлаб 25 кг юк билан 70 км масофага марш юриш, 1000 метрдан ортиқ баландликка кўтарилиш ва 750 метрлик пастликка тушишни амалга оширдилар. Бунда уларнинг етакчилик қобилияти, амалий кўникмаси, руҳий ва жисмоний қуввати синовдан ўтди.

 Марш юриш давомида ҳар бир жамоа, тоғли ва сув тўсиқларидан ўтиш, ҳудуд разведкасини олиб бориш, шартли душман жойлашган ҳудудни аниқлаш ва уларни йўқ қилиш бўйича ўқув-жанговар операцияларни амалга ошириш, шартли ярадорларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ноқонуний кучлар томонидан гаровга олинганларни озод этиш, мураккаб тоғли ҳудудларда пистирмаларни ташкил этиш каби вазифаларни бажарди.

Таъкидлаш жоизки, бу – разведкачиларимизнинг илк ғалабаси эмас. 2018 йилда ҳам «Кембрия патрули» халқаро танловида ватандошларимиз тенгсиз эканликларини исботлашган. Жорий йилда соҳа мутахассислари ўртасида ўтказилган мусобақалар: Қозоғистонда «Олтин укки» ва «Қўшин разведкаси аълочилари» беллашувларида иккинчи ўрин айнан юртдошларимизга насиб этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг