Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек журналистикасига ҳамкорлик меморандуми нима беради?

Ўзбек журналистикасига ҳамкорлик меморандуми нима беради?

Ўзбекистон журналистика оммавий коммуникациялар университети Кореянинг Kookmin University билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Меморандум имзоланган Kookmin University нафақат Корея балки бутун дунёдаги обрўли университетлар қаторига киради. Kookmin University да ҳозирда 20 минг талаба таҳсил олади, шулардан 1800 нафари хорижлик талабалар бўлиб, уларга 600 нафар профессор дарс беради.   Талабалар, профессор-ўқитувчилар алмашинуви, илмий тадқиқотлар ўтказиш имконияти, магистрантларнинг Double Degree дастури бўйича Кореяда таҳсил олиш масалаларини ўз ичига олган ушбу меморандум Kookmin Universityнинг “Коммуникациялар” факультети билан имзоланган.

Kookmin University билан танишиш чоғида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳати бу университетнинг ўз ҳудудида мультимедиа, фото ва теле лабораторияларнинг мавжуд экани ҳамда у ерда университет талабалари томонидан узлуксиз равишда иш олиб борилаётгани. Шунингдек, делегация аъзолари Kookmin University таълим тизими, ўқув дастурлари билан ҳам яқиндан таништирилиб, Ўзбекистон журналистика оммавий коммуникациялар университетида ўқитилувчи фанларга мос равишда ушбу амалиётни ўзимизда қўллаш масалалари бўйича ҳам келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг