Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Оёғи ердан узилган Учқўрғон ЙПХ ходимлари» видеосига изоҳ берилди

«Оёғи ердан узилган Учқўрғон ЙПХ ходимлари» видеосига изоҳ берилди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқда «Оёғи ердан узилган Учқўрғон ЙПХ ходимлари» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 май куни соат 09:30ларда, Наманган вилояти Учқурғон тумани ҳудудида жойлашган деҳқон бозори олдида хизмат олиб бораётган ИИБ ЙҲХБ инспектори майор Ғ.Ибрагимов томонидан давлат рақам белгисисиз ҳаракатланиб келган «Нексия” русумли автомашинани тўхтатилган. Ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатларни текшириш вақтида ҳам камчиликлар аниқланган ва тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.

Орадан 3 кун ўтиб, жорий йилнинг 5 май куни соат 09:22ларда ИИБ ЙҲХБ инспектори Ғ.Ибрагимов юқорида кўрсатилган жойда хизмат олиб бораётган вақтда ушбу «Нексия» ҳайдовчиси унинг олдига бориб ходимдан кўкрак нишон белгисини сўраб видео тасвирга олган ва ижтимоий тармоқга тарқатган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг