Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ОТМларнинг ўқитувчилари учун кўпқаватли арзон уйлар қурилади

Тошкентда ОТМларнинг ўқитувчилари учун кўпқаватли арзон уйлар қурилади

Ҳукуматнинг тегишли ҳужжати билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасида Олий таълим муассасаларининг ўқитувчи, мураббий ва илмий ходимларига 2019–2020 йилларда 6 та 9 қаватли арзон уйлар қурилиши белгиланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Мазкур уйлар учун «Ипотека-банк» АТИБ томонидан қуйидаги шартларда ипотека кредити ажратилади:

  • кредит муддати 20 йил, бошланғич бадал 25 фоиз ва имтиёзли давр 1 йил;
  • кредитнинг биринчи 5 йилида бошланғич 7 фоиз ставкасидан (банкларнинг 2 фоиз маржасини ҳисобга олган ҳолда) қайта молиялаштириш ставкасига етгунгача ҳар йили босқичма-босқич пропорционал ошириб бориладиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг