Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмазорда ўқувчи мактаб директорини калтаклагани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

Олмазорда ўқувчи мактаб директорини калтаклагани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

Фото: «Спутник»

2018 йил 31 март куни «Фейсбук» ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот/Диалог с народом» гуруҳида Саъдуллаев Ойбек исмли фойдаланувчи томонидан Тошкент шаҳри Олмазор тумани 315-сонли мактаб директорини 9-синф ўқувчиси калтаклагани ҳақида пост қолдирилди.

Халқ таълими вазирлиги берган маълумотларга кўра, мазкур ҳолат масъул мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди. Унда келтирилган важлар ўз исботини топмади. Мактаб раҳбари ва ўқувчи ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик содир бўлмаган.

Шунингдек, мактаб директори томонидан тикув машиналарининг талон-тарож қилингани ҳамда ўқитувчиларга бериладиган мукофот пуллари ўзлаштирилгани тўғрисидаги важлар масъул идора вакилларидан иборат махсус гуруҳ томонидан ўрганилганда тасдиғини топмади.

Фото: «Фейсбук» / Халқ билан мулоқот

Муаллиф томонидан қолдирилган постда мактаб раҳбарини обрўсизлантириш ва унга нисбатан туҳмат қилиш аломатлари борлиги сабаб ҳозирда ушбу иш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан текширувлар якунида қўшимча маълумот берилади.

Вазирлик фуқароларнинг тизимига оид таклиф-мулоҳаза ва фикрларини қадрлаши ҳамда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда жамоатчилик билан ҳамкорлик қилишга доим тайёрлигини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг