Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўқитувчиларнинг шаънини эъзозлаш ва уларни уй-жой билан таъминлаш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди

Ўқитувчиларнинг шаънини эъзозлаш ва уларни уй-жой билан таъминлаш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 5 февраль куни Тошкент шаҳридаги Миллий матбуот марказида ушбу фармоннинг мазмун-моҳияти хусусида ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилгани ва унда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ҳисобот бергани ҳақида маълум қилган эдик.

Вазирнинг айтишича, ўқитувчиларнинг шаъни, обрўси, олаётган маоши ҳам ҳозирги кунда уларнинг касбига жиддий ёндашиши учун ўз таъсирини ўтказмоқда. Ушбу муаммони ҳал этиш учун айни пайтда жамиятда ўқитувчиларнинг шаъни ва обрўсини эъзозлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси тайёрланган.

Ушбу қарорда чекка ҳудудлардаги, қишлоқлардаги ўқитувчилар учун имтиёзлар, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, уй-жойлар билан таъминлаш, шаъни ва обрўсини ошириш назарда тутилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг