Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўқитувчиларни билет сотиб олишга мажбурлаган директор лавозимидан озод этилди

Ўқитувчиларни билет сотиб олишга мажбурлаган директор лавозимидан озод этилди

Фото: «Ўқитувчи» телеграм-канали

Қарши шаҳрида мактаб ўқитувчиларига Анвар Санаев ва Зокир Очилдиевларнинг концертига чипта мажбуран сотилгани ҳақида хабар бергандик.

Халқ таълими вазириги мазкур воқега изоҳ берди. 

«Вазирнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда чоп этилган «35 000 сўмлик мажбурий билет» ва «Ўқитувчиларга сотилаётган мажбурий билет» номли мақолаларида келтирилган маълумотлар ўрганилди.

Мазкур жараёнда Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Қарши шаҳар халқ таълими бўлими раҳбарияти, умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда концерт дастури ташкилотчилари шахсий манфаатларини кўзлаб педагог-ходимларни мажбурий равишда концертга жалб қилганликлари аниқланди.

Жумладан, Қарши шаҳри ХТБ тасарруфидаги 23-сонли умумтаълим мактаби директори в.в.б. Р.Н ва 19-сонли умумтаълим мактаби директори С.А 35 000 сўмлик ҳар бир чипта сотувидан 5000 сўмдан ўзларига қолиши борасида концерт ташкилотчиси билан ўзаро келишган. Сўнгра 100 дона концерт чиптасини ўқитувчиларга мажбуран сотишган» дейилади вазирлик хабарида.

Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимларининг аралашувидан сўнг мактаб директорлари шу кунгача ўқитувчиларга сотилган концерт чипталари пулларини қайтариб беришган.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан Қарши шаҳар ХТБ мудири ўринбосари Р.Жга ҳайфсан интизомий жазо чораси берилди. 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори в.в.б. Р.Н эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 19-умумтаълим мактаби директори С.А. жорий йилнинг 8 майидан буён соғлиғи яхши эмаслиги туфайли даволанаётгани боис унга нисбатан интизомий жазо чораси кўриш кейинга қолдирилган.

Ҳозирда Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.У. ва Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири Б.Э.га интизомий жазо бериш масаласи кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг