Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва 18 ёшга тўлмаганлар пахта теримига чиқарилмайди

Ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва 18 ёшга тўлмаганлар пахта теримига чиқарилмайди

Фото: «Xabar.uz»

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев иштирокида Миришкор туманида 2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Йиғилишда йиғим-теримда иштирок этадиган теримчиларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлаш ва пахта етиштирувчи хўжаликларнинг молиявий ҳолатини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида гапирилди.

Миришкор туманида 185 та терим отрядлари тузилиб, уларнинг ҳар бирисига 100 дан ортиқ теримчи жалб этилди.

Қайд этилдики, 18 ёшга тўлмаган ёшлар, умумтаълим мактаблари ёки бошқа таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда ўқитувчилари, тиббиёт ходимларини пахта йиғим-теримига жалб этиш қатъиян тақиқланади. Шунингдек, аҳолини мажбуран пахта теримига олиб чиқишга йўл қўйилмайди. Бу ҳол кузатилган тақдирда тегишли жазо чоралари қўлланилади. Теримчиларни тушлик, ичимлик суви билан таъминлаш, пахта майдонига олиб бориш ва олиб келиш фермер хўжалиги томонидан амалга оширилади.

Фото: «Xabar.uz»

Отряд раҳбарларининг ҳар бирига қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари топширилди.

         Ф.Холмирзаев

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг