Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Онкология марказида қандай ўзгаришлар бўлди? (видео)

Илгари бу марказга яқинлашиб бўлмаслигидан кўп шикоятлар тушарди. Эшик ёнига ўрнашиб олган иккита оқ халатли санитар «қўриқчилар» ҳар қандай «тактикани» қўлласанг-да пинагини бузмай, «мумкин эмас» деб йўлни тўсиб олиб, «ўляпсанми-қоляпсанми» иши ҳам йўқ эди. Турнақатор навбатни, ўтиришга жой тополмай, девор ёки тўсиқларга суянган, эзилган чеҳраларни кўриб «Нима, ҳамма саратонга чалиниб қолганми?» деб қўрқиб кетардинг…

Яқинда иш юзасидан шу томонларга йўлим тушиб, анча ўзгаришлар қилинганига гувоҳ бўлдим. Аввалги дилни хира торттирувчи тор ва нураган қабул эшиги ўрнини бугун кенг ва ёруғ кутиш хонаси эгаллабди. Бу ерда яратилган қулай шароитлар беморлар руҳиятига ҳам кўчган кўринади, ҳеч бирини хаста деб ўйламайсан. Кутиш хонасидаги бўш ўриндиқлар эса «Ҳайрият, касаллар анча камайибди» деган ҳисни беради…

Республикамизда кўзга кўринган марказнинг ташқи ўзгаришларидан қувона туриб, журналист эмасманми, дарров ички янгиликлари ҳақида ҳам билишга қизиқдим. Ва навбатдаги интервьюни тайёрлаш учун техник ходимлар билан бирга Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига йўл олдик…

Марказ директори муовини, онкогинеколог, тиббиёт фанлари номзоди Одилжон Аҳмедов билан бўлган суҳбатимизни видео орқали кўришингиз мумкин.

Шоҳида Исроилова суҳбатлашди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг