Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ССВ: Она сути чақалоқни саратондан ҳимоя қилади

ССВ: Она сути чақалоқни саратондан ҳимоя қилади

Бола соғлом ўсишига кўп омиллар таъсир қилади.Бунинг биринчи шарти эса илк даврданоқ уни тўғри овқатланишидир. Гўдакларни озиқлантириш усулларидан энг яхшиси ва хавфсизи эса – бу шубҳасиз, кўкрак сути ҳисобланади.

Она сути чақалоқлар учун энг яхши озуқа, у дастлабки олти ойда бола организмини барча керакли озуқа моддалари билан тўлиқ таъминлаб беради. Ҳар бир онанинг сути айнан ўз фарзандининг эҳтиёжларига мос келади ва баркамол ривожланиши учун зарур бўлган моддалардан таркиб топади,дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

– Болани кўкрак билан эмизиш она соғлиғи учун ҳам фойдали: камқонликнинг олди олинади, кўкрак бези, ҳатто бачадонбўйи саратони касалликларининг пайдо бўлиш хавфини кескин камайтириши илмий жиҳатдан тўла асосланган, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигибош неонатологи,тиббиёт фанлари доктори Камола Солиҳова. – Қолаверса, кўкрак билан мунтазам эмизиш она ва бола ўртасида кучли меҳрли алоқани ўрнатиб, ҳам бола, ҳам онанинг руҳий-эмоционал ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади ва гўдакка ҳимояланганлик, хотиржамлик бағишлаб, мириқиб ухлашини таъминлайди. Ушбу жиҳатлар эътиборга олиниб, бутун дунёда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан болани кўкрак сути билан озиқлантириш доимий тарғиб қилиб келинади. Бу борада ЖССТ томонидан тегишли тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқилиб, ундан тиббиёт тизимида самарали фойдаланилаяпти.

Айтиш керакки, чақалоқларни кўкрак сути билан озиқлантириш халқимизнинг қадимий ва эзгу қадриятидир. Мамлакатимиздаги бирламчи тиббиёт муассасаларидан тортиб,туғруқ мажмуаларигача бўлган бўғинда она ва болага ихтисослашган тиббий ёрдамни узлуксиз ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Шунинг учун ҳам ҳозирда туғруқ мажмуаларида бола туғилган заҳотиёқ онага берилиб, кўкрак сути билан озиқлантириш йўлга қўйилган. Болани кўкрак билан эмизиш 2 ёшгача ва ундан кўпроқ вақт давомида тавсия этилади.



Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг