Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмалиқда замонавий ФҲДЁ биноси фойдаланишга топширилди (фото)

Олмалиқда замонавий ФҲДЁ биноси фойдаланишга топширилди (фото)

Фото: Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йили Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрига ташрифи давомида ФҲДЁ бўлими учун янги замонавий бино қуриш тўғрисида топшириқ берилган эди.

2019 йил кириб келиши арафасида — 28 декабрь куни замонавий бино фойдаланишга топширилди.

Янги бинонинг афзаллиги шундаки, никоҳланувчи ёшлар никоҳларини қонуний қайд эттириб, шу жойдан алоҳида йўлак орқали тўппа-тўғри тўйхонага ўтишлари ва никоҳ тўйларини нишонлашлари мумкин.

Бинода шаҳар «Оила» маркази ҳам жойлаштирилиши нотинч (муаммоли) оилаларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид турли ёт хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри яқиндан алоқа ўрнатиш имконини беради.

Бундан ташқари, аҳолининг адлия органлари хизматидан фойдаланилишини кенгайтириш мақсадида ушбу бинога Олмалиқ шаҳар адлия бўлими ва нотариал идора ҳам жойлаштирилган бўлиб, фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган.

Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг