Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олий суднинг 5 нафар судьяси сайланди

Олий суднинг 5 нафар судьяси сайланди

Фото: «Xabar.uz»

Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Ушбу масала юзасидан сўзга чиққан Олий суд раиси К.Комилов Олий суд судьялигига номзодларни таништирди.

Нодира Бобохонова, Абдувоҳид Қосимов, Талъатжон Мелибоев ва Бахберган Убайдуллаев 10 йил муддатга Олий суд судьялари этиб сайланди. Икром Муслимов эса муддатсиз даврга Олий суд судьяси этиб сайланди. ​​

Бошқа ишга ўтгани муносабати билан Олий суднинг 3 нафар судьяси Воҳид Назаров, Умиджон Расулбердиев ва Маҳаматиброҳим Туланов лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг