Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий суд. Янги йилнинг илк иш куни яхшилик билан бошланди

Олий суд. Янги йилнинг илк иш куни яхшилик билан бошланди

Фото: «Xabar.uz»

Икки нафар полвончалари билан ойдек яшаб келаётган эр-хотин ўртасида гап қочиб, йўллари айро тушди. Натижада келин икки яшар ўғлини олиб, ота уйи — Жиззахга кетди, беш ёшли тўнғичи эри билан (Самарқандда) қолди.

Олий суд матбуот хизмати хабар беришича, шундан кейин ғурбатлар бошланади. Маҳалла-кўй, катта-кичикнинг гапи эр-хотинга кор қилса, қани?! Бу орда аёл суд мурожаат қилиб, эрида қолган тўнғичини ўз тарбиясига олиб  беришни сўради.  Онанинг фарзандига нисбатан ҳақ-ҳуқуқлари қонунда қанчалар мустаҳкамлаб қўйилганини биласиз. Суд биттада аёлнинг даъвосини қанотлантириб, тўнғичини олиб берди.

Эр эса суд қароридан норози бўла-бўла Олий судга шикоят битди.

Бугун саккиз ойдан буён бирга яшамаётган эр-хотин Олий судга чиқиртилганди.

Янги йилнинг илк иш куни, жорий йил ҳисобидан биринчи қабул. Йўқ, расман суд мажлиси ўтказилмади. Балки, Олий суд раиси ўринбосари  Х.Ёдгоров ва судья Г.Парпиева улар билан дўстона суҳбатлашди. Ҳамма нарса расмийликдан холи, самимий тарзда ўртага ташланди, муҳокама қилинди.

Муҳокама эса муросага олиб келди. Бир неча ойлардан бери бир-бирига «кўрсатиб қўйиш»ни дилига тугиб юрган эр-хотин суд мутасаддилари ҳузурида яхши-ёмон гаплар учун ўзаро узрлашиб, бинодан қўлтиқлаши-иб чиқиб кетди! Иккиси ҳам шошарди, иккисиниям фарзандлари интироз бўлиб кутмоқда-да?!

Янги ҳафта ёки янги ой эмас, янги йилнинг илк иш кунидаги илк қабул бундай хайрли бошлангани қандай яхши!

Ният шуки, бундай хушкайфият йил бўйи тарк этмасин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг