Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий суд «Блогер иши» бўйича баёнот берди

Олий суд «Блогер иши» бўйича баёнот берди

Олий суд асакалик блогер Абдуфатто (Отабек) Нуритдиновнинг иши бўйича баёнот берди.

Олий маҳкама матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг "Xabar.uz"га маълум қилишича, 2019 йил 30 декабрь куни Андижон вилоят маъмурий судининг очиқ суд мажлисида Асака туман ички ишлар бўлими томонидан фуқаро Абдуфатто Нуритдинов(блогер Отабек Нуритдинов)га оид Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси, 41-моддаси ва 183-моддаси билан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди.

Маъмурий иш тафсилотларини баён қилишга эҳтиёж йўқ. Зеро, О.Нуритдинов қандай ва қай ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этгани ва унга нисбатан тайинланган жазо ҳақида кенг жамоатчилик етарлича тасаввурга эга. Шу боис суд томонидан жабрланувчиларга маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарарни ундириш (маънавий зарарни қоплаш) масаласи фуқаролик суд ишини юритиш тартибида ҳал этилиши тушунтирилганини қайд этиш баробарида бир нарсани алоҳида таъкид этамиз.

Андижон вилояти маъмурий судининг қарори охирги нуқта эмас. Қарордан норози тарафлар икки ой ичида, ҳуқуқбузар қарор нусхасини олган кундан бошлаб икки ой ичида Андижон вилоят маъмурий судининг кассация инстанциясига шикоят беришга, прокурор протест билдиришга ҳақли.

Мазкур баёнот ахборот характерида бўлиб, томонларнинг шикояти асосида маъмурий иш тегишли тартибда юқори босқич судида кўриб чиқилиши мумкинлиги яна бир карра эслатиб қўйилмоқда, холос.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг