Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га матбуот котиби тайинланди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га матбуот котиби тайинланди

Фотима Сайдалиевна Мадраҳимова Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича Вакил маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Лавозимга тайинлов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Фотима Мадрахимова 1989 йил 1 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2014 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини “Mening yurtim” телеканалида бошлаган. 2015-2018 йилларда “Парламент соати” дастури мухбири ва муҳаррири, 2018-2019 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази сиёсий шарҳловчиси ҳамда 2019-2020 йилларда “Тараққиёт стратегияси” марказининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сонли қарорига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари матбуот котиби бир вақтнинг ўзида раҳбарнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланиб,  меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра, раҳбар ўринбосарига тенглаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг