Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий cуднинг судьялари сайланди

Олий cуднинг судьялари сайланди

Фото: Сенат ахборот хизмати

Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг таркибига ўзгартишлар киритиш масаласини ҳам кўриб чиқдилар. Бу масала бўйича Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Бобир Норбобоевич Исламов ўн йил муддатга; Абдурасул Ғаппорович Эранов муддатсиз даврга Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьяси лавозимига сайланди.

Сайлаубай Аманбаевич Мамбеткадиров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг