Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар: иссиқ ҳаво аёллар учун фойдали

Олимлар: иссиқ ҳаво аёллар учун фойдали

Фото: «Gismeteo»

Жанубий Калифорния (АҚШ) университети олимлари иссиқ ҳавонинг аёллар учун яширин фойдасини аниқлашди. Аниқланишича, айнан юқори ҳароратларда аёлларнинг меҳнат унумдорлиги ошаркан. Эркакларга эса бунақа иссиқдан фойда йўқ.

Бу шунчаки гаплар эмас — тадқиқотларда 500 нафар эркак-аёл қатнашди. Уларнинг барчасига кичик тестдан ўтиш таклиф этилди. Барча кўнгиллиларга икки хонали сонларни оғзаки қўшиб ҳисоблаш, тасодифий ҳарфлардан сўзлар ясаш, мантиқий топишмоқларни ечиш вазифалари топширилди. Ва бу синов давомида улар ўтирган хона ҳарорати Цельсий бўйича 16 дан 32 даражагача чиқарилди.

Тадқиқотда маълум бўлишича, юқори ҳароратда аёллар топшириқларни яхшироқ уддалашди, аксинча, эркаклар топшириқларни паст ҳароратда яхшироқ бажаришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг