Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўктам Барноев вафот этди

Ўктам Барноев вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди.

Бугун давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида вафот этди.

Ўктам Барноев 1997-2000 йилларда Бухоро вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодиёт ва ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган.

2000-2002 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида раҳбар, 2002-2004 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг агросаноат мажмуасида етакчи мутахассис, 2004-2005 йилларда ҳукуматнинг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири, 2005-2007 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва халқ истеъмоли маҳсулотлари ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимларида ишлаган.

2007-2008 йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги вазири биринчи ўринбосари, 2008-2010 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими, 2011-2016 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Республика сув инспекцияси бошлиғи, 2016 йилда «Ўзагрокимё» компанияси бошқаруви раиси лавозимларида хизмат кўрсатган. У 2016 йил декабрида Бухоро вилояти ҳокимлигига тайинланган. 2020 йил 28 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Ўктам Барноев Ўзбекистон бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг