Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Огоҳлантирилмаган бўлсангиз, жарима тўламайсиз

Огоҳлантирилмаган бўлсангиз, жарима тўламайсиз

Фото: «Ҳуқуқий ахборот»

Газ ўлчагични (счётчик) муддати тугаганига 2 ой бўлибди, мени огоҳлантиришмаган. Энди 600 минг сўм жарима тўлайсиз дейишяпти. Муддат тугаганлиги ҳақида огоҳлантирилишим керакмасми?

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналининг маълум қилишича, газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан ўттиз кун олдин истеъмолчини газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантириши зарур.

Тегишли ҳудуддаги газ таъминоти корхонаси раҳбари газни ҳисобга олиш приборини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида истеъмолчиларнинг ўз вақтида огоҳлантирилиши учун масъулдир.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг